Агентлик ҳақида

about1 about2
about3

Агентлик кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритувчи давлат органи ҳисобланади.

Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

- кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича ягона давлат бошқарувини амалга оширади;

- кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига манзилли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

- кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.